Қодиров бош прокуратуранинг танқидига жавоб берди

Жаҳон 10 Сентябрь 2015 5996

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида бош прокуратуранинг айбловларига жавоб берди.

Маълумки, прокуратура Рамзон Қодировни “Аллоҳга дуо: унинг исломдаги ўрни ва аҳамияти” номли китобни экстремистик деб тан олган суд қарорини танқид остига олиб, судьяларни ва прокурорларни ҳақорат қилганликда айблаган эди.
“Жавоб оммага маълум бўлишини истамаган эдингизми? Йўқ, эртага бу ҳақда бутун дунё билади. Бош прокуратуранинг “ҳуқуқий масалаларни фақат ҳуқуқий майдонда” ҳал қилиш ҳақидаги маслаҳати жуда ғалатидир, чунки суднинг Қуръон ҳақидаги қарори ҳуқуқий эмас. Мен, қонунда кўзда тутилганидек, апелляцияга бердим”, - деб ёзди Қодиров ўз саҳифасида.

Шунингдек, у Қуръонни экстремистик китоб деб тан олиш судья ва прокурорнинг профессионал фаолиятига алоқадор эмаслигини, “улар Россия қонунлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ўрнига аҳмоқона қарорлари билан хавфсизлик ва барқарорлик асосларига болта уриши”ни таъкидлади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар