Қодиров Сахалин судининг Қуръон сураларини экстремистик деб тан олиш ҳақидаги қарорига апелляция берди

Жаҳон 10 Сентябрь 2015 5750

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Жанубий Сахалин судининг Қуръоннинг айрим сураларини экстремистик материал деб тан олиш ҳақидаги қарорига апелляция берди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди.

“Жавоб оммага маълум бўлишини истамаган эдингизми? Йўқ, эртага бу ҳақда бутун дунё билади. Бош прокуратуранинг “ҳуқуқий масалаларни фақат ҳуқуқий майдонда” ҳал қилиш ҳақидаги маслаҳати жуда ғалатидир, чунки суднинг Қуръон ҳақидаги қарори ҳуқуқий эмас. Мен, қонунда кўзда тутилганидек, апелляцияга бердим”, - деб ёзди Қодиров ўз саҳифасида.
Илгарироқ у бош прокуратуранинг танқидига жавоб берган эди. Маълумки, Қодиров ушбу суд жараёнида қабул қилинган қарорга алоқадор судьялар ва прокурорларни “шайтонлар ва провокаторлар” деб атаган эди. Бу, ўз навбатида, бош прокуратуранинг эътирозларига сабаб бўлди.

“Мен Қуръонни “экстремистик” деб тан олиш ҳақидаги қарорни қабул қилган судья ва прокурорни шайтонлар ва провокаторлар деб атадим. Ҳужжат уларнинг профессионал фаолиятига ҳеч қанақасига алоқадор эмас. Улар Россия қонунлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ўрнига аҳмоқона қарорлари билан хавфсизлик ва барқарорлик асосларига болта урмоқда”, - таъкидлади Чеченистон етакчиси.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34150 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72407 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10511 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136544 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 79 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 447 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 210 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 364 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар