Қозоғистонда 2016 йилда меҳмонхона-поезд ишга туширилади

Жаҳон 10 Сентябрь 2015 1541

2016 йилда Қозоғистонда меҳмонхона кўринишидаги поезд ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Меҳмонхона-поезд Остонага ташриф буюрган ҳолда Хўргўс-Олма-ота-Тароз-Чимкент-Туркистон-Қизилўрда-Бойқўнғир йўналиши бўйича ҳаракатланади.

Ушбу лойиҳа ташаббусчиси сифатида “Турон Экспресс” темир йўл йўловчи компанияси чиқмоқда.

Ташаббусчилар бу лойиҳанинг муваффақиятли бўлишига шубҳа қилишмаяпти. Компания 2013 йилда Олма-ота-Олакўл кўли-Дўстиқ йўналиши бўйича сайёҳлик поездларини ишга туширган эди. Бу сайёҳлик йўналишларига талаб юқори бўлган.

Шунингдек, компания ўз ташишлари географияси ва хизмат турлари кўламини кенгайтиришга қарор қилди. Хусусан, лойиҳада Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг тарихий ва маданий диққатга сазовор жойлари бўйлаб «Гранд де Люкс», ётоқ вагонлари, купе ва бошқа вагонлардан ташкил топган поездларда сайр қилиш кўзда тутилган.

Лойиҳа ташаббусчиси солиқ имтиёзлари, ташишларни субсидиялаш ва имтиёзли кредитлаш борасида давлат кўмак беришига умид билдирмоқда.

Ўз навбатида Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш вазирлигида яқин орада давлат кўмаги чоралари, жумладан ривожлантириш институтлари томонидан, тақдим қилиниши имконияти кўриб чиқилиши маълум қилинди.

“Бундан сафарлар, айниқса “Ипак йўли” доирасида, таътил кунларида мактаб ўқувчиларига фойдали бўлади. Бу ўз халқи тарихи ва маданияти ҳақида қўшимча маълумот олиш ва болалар ёзги ҳордиғини ташкиллаштириш масаласининг ҳал қилинишидир”, деб айтди вазир Асат Исекешев.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар