Қозоғистонлик Омар Самаликовнинг Дубайда сотиб олган лотореясига 1 млн доллар ютуқ чиқди.

Лоторея бож олинмайдиган савдо дўкони — Dubai Duty Free`дан харид қилинган эди, дея хабар бермоқда Russianemirates.com сайти.

Millennium Millionaire лотореясининг 2015 йил 25 августда бўлиб ўтган 198-тиражида Омар Самаликовнинг омади кулиб боқди.

Қайд этилишича, 0529 рақамли бахтли лоторея Dubai Duty Free расмий сайтидан 1000 дирҳам (278 доллар)га сотиб олинган.