8 сентябрь куни Туркиянинг Бодрум шаҳридаги машҳур Яликавак бандаргоҳида қозоғистонлик миллиардер Алижан Ибрагимовга тегишли 101 метрли улкан IDYNASTY яхтаси кўриниш берган.

Ибрагимов Бодрумга ўзининг Эгей денгизи бўйлаб саёҳати доирасида келган, дея ёзмоқда Gursesintour портали.

Хабар қилинишича, миллиардер Бодрумга ўз турмуш ўртоғи билан туғилган кунини тур курортида нишонлаш учун атайин Миканос грек оролидан ўтиб келган.

Маълумот ўрнида, “Форбс” нашри хабарига кўра, Ибрагимов Қозоғистоннинг энг бадавлат оилаларидан бири бўлиб, унинг бойлиги 2,2 миллиард долларга баҳоланган. Айни пайтда у “Евросиё банки" ва Eurasian National Resources Corporation компаниясига эгалик қилади.