Рамзон Қодиров ўзига Муҳаммад пайғамбар қонларининг бир қисми бўлган қон қуйилганини таъкидламоқда

Жамият 10 Сентябрь 2015 9975

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) қонларининг бир қисми бўлган қон қуйилганини таъкидламоқда. Бу ҳақда у “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

“Сизлар билан катта хурсандчилик билан бўлишмоқчиман! Менинг уйимда жуда қадрли инсонлар – Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбаримизнинг авлодлари, бутун дунёда ҳурмат ва эъзоз қилинадиган шайх Хабиб Али Жифрий ва Итум-Калин тумани уламоси Саид-Салим Адагов меҳмон бўлишди. Имонлари софлиги, Қуръон меъёрлари ва пайғамбаримиз суннатларига сидқидилдан амал қилиш бўйича улар Аллоҳга яқин инсонлар ҳисобланадилар. Меҳмонлар ислом ҳақида кўп қизиқ ва бебаҳо нарсалар ҳақида гапириб бердилар. Шайх Хабиб Али Жифрий менга Аллоҳнинг расули Муҳаммад (с.а.в.) қонининг бир қисми ҳисобланадиган ўз қонидан қуйиб ўтказди”, деб ёзади Қодиров.

Қодировнинг айтишича, у бундан кейин “дунёдаги энг бахтли одамга айланди”.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27940 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14848 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55949 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 398 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 416 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1820 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 454 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 486 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 661 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар