АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси базасида учувчилар учун эълон жойлаштирилиб, унда Россия ҳукумати авиаташувчиларни 17 сентябргача Сурия соҳилларида ҳарбий машғулотлар ўтказилишидан огоҳлантирмоқда, деб ёзмоқда РБК нашри.

Хабарда айтилишича, учувчиларга Мисрдан шарққа томондаги хаво ҳудудида эҳтиёткор бўлиш тавсия қилинган.

Қайд этилишича, Россия ҳарбий-ҳаво флотининг машғулотлари 8-17 сентябрь кунлари тахминан Суриянинг Тартус шаҳридан 70 км узоқликда ўтказилади.

РБКнинг маълум қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги бу ҳолат юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган.