Reuters: Россия Суриядаги ҳарбий операцияларда иштирок этмоқда

Жаҳон 10 Сентябрь 2015 4947

Россия қўшинлари Суриядаги ҳарбий операцияларда иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда учта ливанлик манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Агентлик манбаларидан биринчиси Россия ҳарбийларининг асосий қисми ҳали жойларга етиб келмаганини айтди.

Бу орада бошқа манба бир қанча миқдорда Россия ҳарбийлари Суриядаги воқеаларда иштирок этаётгани, бироқ ҳали террорчиликка қарши асосий курашга қўшилмаганини иддао қилмоқда.

Учинчи манба эса россияликлар ҳарбий операцияларда бевосита иштирок этаётганини айтди.

Аввалроқ Reuters’нинг АҚШ қуролли кучларидаги манбалари Россия Сурияга иккита десант кемаси ва қўшимча авиакема юборганини маълум қилган эди. АҚШлик ҳарбийлар Россия қуролли кучларининг Суриядаги асл мақсадларини билмасликларини айтмоқдалар. Тахминлардан бирига кўра, уларнинг вазифаси ҳукумат қўшинлари томонидан назорат қилинувчи Латакия порт шаҳри яқинида учиш-қўниш полосасини тайёрлашдан иборат.

Кўпроқ янгиликлар