Россия муфтийлар кенгаши “Аллоҳга дуо” китоби бўйича суднинг қарори устидан апелляция юбормоқчи

Жамият 10 Сентябрь 2015 2319

Россия муфтийлар кенгаши ҳамраиси Нафигулла Аширов “Мольба (дуа) к богу: ее значение и место в исламе” (“Аллоҳга дуо: унинг исломдаги аҳамияти ва ўрни”) китоби бўйича суднинг чиқарган қарори устидан шикоят қилинишини маълум қилди. Бу ҳақда у “Говорит Москва” радиостанциясига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Дунёвий суд, зиёли одамлар диний масалалар, айниқса диний мантлар борасида дин арбобларини жалб қилмаган ҳолда қарор чиқармасликлари керак. Бу ерда эса катта хатога йўл қўйилган”, деб айтди Аширов.

Аширов бу масала юзасидан ҳуқуқий жиҳатдан шикоят қилиш бўйича апелляция тайёрланганини таъкидлаб ўтди. Даъво шикояти 10 сентябрда судга юборилади.

“Бу ҳолат мамлакатимизнинг нуфузига путур етказади, биз кулгига қоламиз. Ўйлайманки, теран фикр устун чиқиб, қарор бекор қилинади”, деб қўшимча қилиб ўтди Аширов.

Аширов Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг бу қарор юзасидан айтган танқидий фикрлари қизиққонлик устида айтиб юборилганини таъкидлади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар