Жорий йилнинг биринчи ярмида Россиядан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўз юртларига жўнатаётган пул ўтказмалари ҳажми 1.6 баробарга қисқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки тақдим этган маълумотларда айтилди.

Ўтказмаларнинг камайишига асосий сабаб Россия валютаси қадрининг тушиши бўлган.
Шунга қарамай, бу ҳолат меҳнат муҳожирларининг оммавий тарзда Ўзбекистонга қайтишига сабаб бўлмаган. Россия ўзбекистонликлар учун ҳанузгача асосий меҳнат бозори бўлиб қолмоқда.