Standard & Poor's халқаро рейтинг агентлиги Бразилиянинг суверен кредит рейтингини “чиқинди” босқичига туширди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

“Биз Бразилиянинг узоқ истиқболли рейтингини хорижий ва миллий валюталарда тегишли тарзда BB+ ва BBB- даражасига туширдик”, - дейилади агентликнинг расмий баёнотида.

Шу билан бирга, агентлик президент Дилма Русеф маъмуриятининг ташқи қарздорлик ва сиёсий беқарорликни бартараф қилиш йўлида олиб бораётган ишларини эътироф этди.