Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози Ғарбнинг янги совуқ уруш учун шароитлар яратаётганини катта хато деб ҳисоблайди. Le Figaro журналига берган интервьюсида у ИШИДга қарши курашда Москванинг ёрдами зарурлигини таъкидлади.

“Биз Москва билан совуқ уриш тарихини унутишимиз керак. Россияни ИШИДга қарши курашга жалб қилиш зарур. Аммо бу биз Донецкда бўлаётган ишларга кўз юмамиз дегани эмас”, - деди Саркози.
Унинг фикрича, Россия Сурия инқирози бўйича жаҳон ҳамжамиятига ўз ихтиёри билан ёрдам бериши лозим.