Шимолий Европа бўйича Финляндияда ёши 60дан ошган одамлар энг ёмон аҳволда яшаши аниқланди

Жамият 10 Сентябрь 2015 1806

Финляндия ёши 60дан ошган одамлар учун турмуш сифати бўйича Шимолий Европанинг қолган давлатларидан ортда қолмоқда, деб маълум қилинмоқда БМТ кўмагидаги HelpAge International халқаро хайрия ташкилоти томонидан тузилган Global AgeWatch Index 2015 рейтингида

Рейтинг 13та кўрсаткич бўйича тузилди, уларга кекса ёшдагиларнинг турмуш шароитлари ва саломатлиги ҳолати каби кўрсаткичлар кирди.

Кекса ёшдагилар учун энг яхши учта давлат Швейцария, Норвегия ва Швеция бўлди.

Бу борада МДҲ давлатларидан Беларусь 64-ўринга, Россия эса 65-ўринга муносиб деб топилди. АҚШ юқори ўнталикнинг 9-ўрнидан, Украина эса 73-ўрнидан жой эгаллади.

96та давлатдан кексалар учун энг ёмон давлат деб Афғонистон топилди.

Кўпроқ янгиликлар