Тошкент ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси "Ўзкўргазмасавдо” яқинида 18 август куни рўй берган ёнғин оқибатлари ҳақида тўлиқ маълумот берди

Ўзбекистон 10 Сентябрь 2015 12326

Kun.uz интернет нашри Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармасига 18 август кечки пайт “Беруний” метро станцияси ёнида жойлашган "Ўзкўргазмасавдо” кўргазма-ярмарка маркази ёнидаги улгуржи озиқ-овқат бозори ҳудудида ҳамда 21 август куни Бек Барака бозорида содир бўлган ёнғин ҳақида батафсил маълумот берилишини сўраб, мурожаатнома йўллаганди.

Унда ёнғинлар қанча ҳудудни эгаллагани ва қанча моддий зарар етказгани, шунингдек, жабр кўрганлар сони ва ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида аниқ маълумотлар берилиши сўралганди.

Сайт таҳририятига Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подколковник Д.Д.Тиллахўжаев номидан ушбу мурожаатга жавоб хати келиб тушди.

Унга кўра, 2015 йилнинг 18 август кунида Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси 41-уйда жойлашган "Халқ истеъмол товарларининг кўргазма ярмарка савдоси Республика маркази" АЖга қарашли савдо павильонида ёнғин содир бўлгани тасдиқланган.

Ёнғин натижасида савдо павильонида ижарада бўлган 10та озиқ-овқат дўконларининг 90 кв.м майдонида ҳамда павильон том қисми 180 кв.м майдонида ёниб зарар кўрган.

Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори 8,922,781,9 сўмни ташкил этиб, ёнғин савдо дўконларининг электр тармоғида юзага келган носозликлар оқибатида содир бўлган.

Ушбу Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.

21 август куни Бек Барака бозорида содир бўлган ёнғин бўйича саволларга эса республика ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан жавоб олиш мумкинлиги айтилган.

Айни вақтда сайт томонидан бу муассасага ҳам хат йўлланган ва жавоб келиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар