Тошкентда халқаро инвестиция форуми ўтказилади

Ўзбекистон 10 Сентябрь 2015 1298

2015 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро инвестиция форуми ўтказилади. Бу ҳақда ЎзбекистонТИВ матбуот хизмати маълум қилган.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш давлат дастурига киритилган етакчи корхоналарни тақдим этиш ва уларни ишлаб чиқаришнинг модернизацияланиши ва технологик янгиланишини таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишини ташкил этиш, шунингдек замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий қилиш имкониятига эга стратегик чет эл инвесторларига сотувга чиқаришдир.

Форумда Ўзбекистон Ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идоралари раҳбарлари, расмий хорижий делегациялар, етакчи чет эл компаниялари, инвестиция фондлари ва банклари, шунингдек Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки ва шу каби бошқа халқаро молия муассасалари раҳбарлари иштирок этади.

Тадбир дастуридан пленар йиғилишлар, йирик чет эл инвесторларининг Ўзбекистонда бизнес юритиш тажрибасига оид маърузалари, иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича секциявий йиғилишлар ва улар доирасидаги хусусийлаштириш учун таклиф этилаётган объектлар тақдимоти, корхоналарга ташриф, шунингдек тадбирнинг бизнес соҳага доир қисмини тўлдириш мақсадида кўҳна Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари зиёратини ўз ичига олган маданий дастур ўрин олган.
Халқаро инвестиция форуми чет эл инвесторларининг ўзаро манфаатли ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиши, истиқболли ва тезкор суръатларда ривожланиб бораётган Ўзбекистон бозорида янги имкониятларни очишига хизмат қилади.

Тадбирда иштирок этиш учун www.investuzbekistan.uz веб-сайтидаги рўйхатга олиш шаклини тўлдириб тақдим этиш лозим. Форум тўғрисидаги батафсил маълумот ва стратегик чет эл инвесторларига таклиф этилажак Ўзбекистон Республикаси корхоналарига оид материаллар ҳам мазкур сайтдан ўрин олган.

Янада батафсилроқ маълумот олиш учун “Ўзинфоинвест” Агентлиги билан (998-71) 238-5222, 238-5137 телефон рақамлари ёки uzinfoinvest@mfer.uz электрон почтаси орқали боғланиш сўралади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар