Тошкентда Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Anhor.uz сайти хабар бермоқда.

Тадбирда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, бир қатор давлатлар элчилари, давлат ташкилотлари ходимлари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Тожикистоннинг 24 йиллик даврда эришган ютуқлари ҳақида гапирилди.

 

Бу давр ичида мамлакатда демократик жамият пойдевори қўйилгани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон ва Тожикистон қўшни ва қардош давлатлар сифатида кўп жиҳатдан ўзаро боғлиқдир. Шу боис икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Умумий тарих, умумий маданият, қадрият ва анъаналар, икки давлат тақдирининг узвий боғлиқлиги кейинчалик ҳам ўзаро ҳамкорликнинг асосини ташкил этиши алоҳида таъкидланди.