Чоршанба куни эрталаб Тюмендаги кўп қаватли уйлардан бирининг 4-қаватидан тушиб кетган 6 ёшли қизалоқни йўловчилардан бири илиб олди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар вазирлиги матбуот-хизматига таяниб, "Интерфакс" хабар бермоқда.

“Ойнадан тушиб кетган қизалоқни тасодифий йўловчи илиб олди”, – деди бошқарма вакили.

Шундан сўнг қизалоқ тез ёрдам машинасида шифохонага олиб борилган.

Маълум қилинишича, 9 сентябрь куни қизалоқнинг бувиси уни ўз уйига меҳмонга олиб келган. У қизалоқ ухлаб ётганидан вақтда дўконга чиқиб кетган. Бироздан сўнг уйғонган невара ошхона деразасини очиб, бувисини чақира бошлаган. Бироқ қалтис ҳаракат туфайли 4-қават ойнасидан тушиб кетган.   

Хабарда айтилишича, қизалоқ ҳам, уни қутқариб қолган йўловчи эркак ҳам жароҳатланмаган.

Қизалоқнинг бувисига нисбатан текширув ишлари олиб борилмоқда.