Россиянинг Travel.ru сайёҳлик нашри томонидан сайёҳлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси егуликлари энг яхшиларидан бири деб топилди.

Манбада ёзилишича, мазкур рейтингда Ўзбекистон авиакомпанияси 7-ўринни эгаллади. Бу ўринни улар British Airways, Austrian Airlines Air Serbia компаниялари билан бўлишиб олишди.

Мазкур сўровномада Turkish Airlines авиакомпанияси катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ўрин Lufthansa`га, учинчи ўрин эса «Аэрофлот»га насиб қилди.