Рим папасининг Россия президенти Владимир Путин билан сентябрда ўтадиган БМТ Бош ассамблеяси сессияси доирасидаги учрашуви фақат бир шарт билан ўтказилиши мумкин: агар Путин учрашувга кеч қолмаса.

Ўтган сафар Россия раҳбари папани 70 дақиқа куттирган эди.
Бу ҳақда Ватикан вакилига таянган ҳолда The New York Times нашри хабар берди.
Дипломатик регламентга кўра, папа БМТ Хавфсизлик кенгашида раислик қилаётган давлат раҳбари билан учрашади. Сентябрь ойида Россия раислик қилади.