АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон 9 сентябрда Эрон ядровий қурол ишлаб чиқишга уринса, унда унга қарши ҳарбий куч қўллашдан қўрқмаслигини айтди.

“Эронликлар ва бутун дунё билишини истардим, агар вазият тақозо этса қатъий ҳаракат қиламиз. Мен Эрон етакчиларига АҚШ сизларга ҳеч қачон ядровий қурол олишингизга имкон бермайди, деб айтмоқчиман” деб айтди Клинтон Вашингтондаги Брукингс номидаги институтдаги Эрон бўйича сўзлаган нутқида.

“Мен президент лавозимида АҚШ ва бизнинг иттифоқдошларимизни ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларани кўраман. Агар Эрон ядровий қурол олишга уринса, мен ҳеч қандай иккиланишсиз унга қарши ҳарбий куч ишлатаман”, деб айтмоқда Клинтон.

Шунингдек, Клинтоннинг айтишича, у Эронга “террорчиликка ҳомийлик қилиш” ва баллистик ракеталар яратишга йўл қўймайди ва ўз иттифоқдошларидан Эрон Яман ва Суриядаги вазиятга аралашмоқчи бўлса, унинг ҳарбий кемалари ва самолётларига тўсқинлик қилишни талаб қилади.