Yahoo қидирув тизими ИШИД террорчи гуруҳининг Роскомнадзор блоклаб қўйган фильмини ўчириб ташлади. Бу ҳақдаги хабар тизимнинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.

Илгари компания Россия назорат ташкилотининг талабларини бажармай келаётгани борасида хабар берилган эди. Аммо орада келишувга эришилгани компания матбуот хизмати томонидан тасдиқланди.