Японияда давом этаётган жала оқибатида камида 8 киши дом-дараксиз йўқолди, 20 киши жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Япония метереология бошқармаси маълумотларига қараганда, Тотиги префектурасида 1 киши, Ибараки префектурасида 7 киши йўқолган. Тотиги, Ибараки, Сайтаме ва Сидзуоке префектураларида жами 20 киши жароҳатланган.

Қутқарувчилар Дзёсо шаҳрида операция олиб бормоқда.