“ВКонтакте” ижтимоий тармоғида фойдаланувчилар ўз хусусий интернет-дўконига эга бўлди

Технология 11 Сентябрь 2015 1856

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғида жума, 11 сентябрь куни фойдаланувчилар учун хусусий интернет-дўкони ташкил этишига имкон берувчи “Контактда маҳсулотлар” бўлими пайдо бўлди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқнинг расмий вакили Георгия Лобушкинa “Ведомости”га маълум қилди.

Янги бўлимда, Лобушкинанинг сўзларига кўра, қидирув хизмати мавжуд бўлган маҳсулотларнинг умумий каталоги намоён бўлади. Фойдаланувчилар тармоқдаги гуруҳларга тақдим этилган маҳсулотларни сотиб олишлари мумкин. Бунинг учун маҳсулот жойлаштирилган гуруҳ маъмури билан боғланиб, тўлов ва етказиб берилиши ҳақида келишиб олади.

Дастлаб, бўлим тармоқдаги бир қатор жамиятлар ва гуруҳлар учун синов тартибида фаолият кўрсатади, кейинроқ эса барча жамиятлар учун очиқ бўлади. Ҳозирча маҳсулотларни жойлаштириш бепул. “Пулли жойлаштиришлар ҳақида кейинроқ, биз дўконларга янада фойдалироқ таклифларни тақдим этганимиздан сўнг гапиришимиз мумкин”, – деди Лобушкина.

“ВКонтакте” — Россиянинг йирик ижтимоий тармоқларидан бири бўлиб, унинг фойдаланувчилари сони 300 миллион нафардан ортади. Ҳар куни тармоққа 80 миллиондан зиёд киши кириб, саҳифаларда 20 миллиондан ошиқ изоҳлар қолдиради.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30540 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16732 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 65979 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57434 Жамият
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:45 804 Жаҳон
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 1408 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 1752 Жамият
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 486 Жаҳон
NYT: Республикачилар етакчиси Трампнинг 2018 йил кузигача ҳокимиятни сақлаб қолишига шубҳа билдирмоқда
10:13 887 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар