Россия ва Туркия ”Турк оқими” газ қувури лойиҳаси бўйича музокараларда Туркияда ҳанузгача янги вазирлар маҳкамаси шакллантирилмагани боис олдинга силжий олишмади. Бу ҳақда Туркиянинг Hurriyet нашрига интервьюда Туркия энергетика ва табиий захиралар вазири Саиф Содиқ Ойтегин айтиб ўтди. 

“Айни пайтда биз музокаралар жараёнида олдинги силжий олмаяпмиз. Россия “Газпром” ва Botas компанияси ўртасида газ учун чегирмалар бўйича музокараларни давлатлар орасидаги муроса сифатида белгилади. Туркияда июндаги сайловлардан кейин турк ҳукуматини шакллантиришдаги муваффақиятсиз уринишлар туфайли икки давлат ўртасидаги музокаралар якунланмади, балки фақатгина тўхтатиб қўйилди”, деб айтди Ойтегин.

Ойтегин Туркия газ бўйича келишувда муроса сифатида газга чегирма тақдим қилинишини кўриб чиқишни истамаётганига қарамасдан, давлатлар ўртасида ишончсизлик йўқлигини айтди.