2016 йили Туркманистонда 18 млрд долларга 220 янги объект қурилади. Бу ҳақда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат оқсоқоллари кенгаши чоғида айтиб ўтди.

Таъкидланишича, гап йирик ишлаб чиқариш объектлари ҳақида кетмоқда. Хусусан, Шарқ-Ғарб газ магистрали қурилиши ишлари янада жадалроқ олиб борилади.
Мамлакатни 2030 йилга қадар индустриал ривожлантириш дастури қабул қилинган бўлиб, қурилиш ишлари мана дастур асосида амалга оширилади.

Туркманистон давлат ахборот агентлигининг хабар қилишича, Бердимуҳамедов, шунингдек, Мажлисга, ҳукумат раиси ўринбосарларига, қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва ҳокимларга бир ой муддат ичида мамлакат маъмурий-ҳудудий тузилмасини такомиллаштириш борасида таклифлар киритишга кўрсатма берди.