"Суонси" клуби ярим ҳимоячиси Андре Айю Англия Премьер-лигасининг август ойидаги энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. Бу ҳақида уэльсликлар клубининг твиттердаги расмий аккаунти хабар тарқатди.

Ёзги трансферлар вақтида "Марсел"дан харид қилинган ушбу 25 ёшли ганалик футболчи илк мавсумдаёқ жамоага яхши мослашиб кетди ва жамоа етакчисига айланди. У тўртта ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва битта голли пас узатган.

Бундан ташқари, у Лига кубогида ҳам бир марта майдонга тушишга улгурди.