АҚШ Демократик партияси АҚШ сенатида Эрон ядровий келишувига қарши республикачилар резолюциясини тўсиб қўйди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди.

Республикачилар партиясидан сенаторлик қилувчи Жон Корнин кейинги ҳафтада кун тартибига кўра, сенат Эрон ядровий келишувини “демократлар яхшилаб ўйлаб кўришлари” учун яна муҳокама қилишни давом эттиришини таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида демократ-сенатор Дик Дурбин яна бир овоз бериш Эрон келишуви бўйича барибир фойда бермаслигини таъкидлаб ўтди.

АҚШ президенти Барак Обама бир неча бор сенаторларни келишув шартларини маъқуллашга чақирган эди, акс ҳолда, унинг фикрича, Теҳрон ядровий дастурини амалга оширишни тезлаштириб юбориши мумкин. Кўпчилик “келишув билан уруш” ўртасида танлашни бемаънилик деб ҳисоблаганлари учун бу келишувга қарши чиқмоқдалар.