Ашхободда Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги нишонланди

Ўзбекистон 11 Сентябрь 2015 2369

Туркманистон пойтахти Ашхободда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллигини нишонлаш муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Туркманистон сиёсий ва ишбилармон доираларининг вакиллари, ижодкорлар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, маҳаллий ва хорижий ОАВлар вакиллари таклиф этилдилар.

Меҳмонлар Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилган катта миқёсдаги ислоҳотлар, жамоатчилик ва давлат қурилишида, бозор иқтисодиётининг ривожланиши ва ижтимоий соҳаларда эришилган ютуқлар билан танишдилар.

Йиғилганлар олдида Туркманистон савдо вазири Б.Абаев нутқ сўзлади. Абаев Туркманистон президенти номидан ўзбек халқини давлат байрами билан табриклади, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ислоҳотларни амалга оширишда муваффақиятлар тилаб қолди.

Абаев ўзбек-туркман ҳамкорлигининг ривожланиши ҳақида гапириб, икки халқ маданияти, тили ва анъаналарининг тарихий чамбарчаслиги, икки томонлама муносабатларнинг ижобий динамикаси, икки давлат ўртасидаги дўстликнинг янада мустаҳкамланаётганини таъкидлаб ўтди. Абаевнинг айтишича, Ўзбекистон минтақада Туркманистон учун асосий иқтисодий ҳамкор ҳисобланади.

Қабул давомида Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга ошаётган ўзгаришларни намойиш қилувчи фотокўргазма ташкил этилди. Меҳмонларда ўзбек амалий санъати буюмлари катта қизиқиш уйғотди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар