Вашингтонда 2001 йилнинг 11 сентябрида содир этилган теракт қурбонларини хотирлаш маросими ўтказилди. АҚШ президенти Барак Обама Оқ уй ходимларини ушбу маросимга бошлаб борди.

Эслатиб ўтамиз, бундан роппа-роса 14 йил муқаддам — 2001 йилнинг 11 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 08:46да экстремистлар томонидан олиб қочилган самолётлардан бири Нью-Йорк шаҳридаги Жаҳон савдо марказининг Шимолий минорасига бориб урилган эди.

Шу куни АҚШ мудофаа вазирлигининг қароргоҳи ҳам террорчиларнинг нишонларидан бирига айланганди.
Қўпорувчилик ҳаракатлари натижасида 2974 киши (террорчилардан ташқари) ҳалок бўлган, 24 нафари бедарак йўқолган.

Ушбу фожиада АҚШ ва яна 91 та мамлакат фуқаролари ҳалок бўлган.