Грециянинг собиқ бош вазири, СИРИЗА партияси етакчиси Александр Ципрас кейинги йилнинг январь ойида бўладиган навбатдан ташқари парламент сайловларида 2та кўпроқ депутатлик ўрни унинг ғалабасини таъминлаши ва яна бош вазир бўлишига йўл бериши ҳақида айтиб ўтди.

"Биз кўп нарса сўрамаймиз. Бизга яна 2та депутатлик ўрни кифоя", дейди Ципрас Грециянинг шимоли-ғарбидаги Янина шаҳрида сайловчилар билан учрашуви вақтида.

Ципраснинг қўшимча қилишича, у ўз ўрнини вақтинчалик тарк этган ва январь ойида бўлиб ўтадиган сайловлардан кейин яна бу лавозимга қайтади ҳамда "ватанни оёққа турғазиш" устида ишлашда давом этади.

Бироз олдинроқ, Ципрас сўл радикал руҳдаги СИРИЗА партиясининг сайловолди дастурини тақдим этганди.