АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп ўзининг твиттерида “бу ўзгача 11 сентябрь куни” уни ёмон кўрадиганларга барча эзгу ниятларни тилаб қолган ёзувини ўчириб ташлади, деб хабар бермоқда PzFeed нашри.

“Мен бу ўзгача 11 сентябрь куни ҳаммага, ҳаттоки душманларим ва омадсизларга ҳам барча эзгу ниятларимни тилаб қоламан”, деб ёзув қолдирган эди Трамп.

Бунгача Дональд Трамп номзодини қўллаб-қувватловчи кампания твиттерида АҚШ байроғи ва Трампнинг сурати ортида нацистлар кийимини кийиб олган бир неча ҳарбий тасвирланган промосурат пайдо бўлган эди.

Шунингдек, Трамп сайловчилар билан учрашуви чоғида парик кийиб юрмаслигини исботлаш мақсадида уларга сочига тегиб кўришга рухсат берган эди.