Финляндия ҳукумати сармоянинг ошишидан олинадиган даромад ва юқори даромадга эга фуқаролардан олинадиган солиқ миқдорини ошириш таклифи билан чиқди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Александр Стубб маълум қилди.

Қайд этилишича, олинадиган қўшимча пуллардан бир қисми муҳожирлар туфайли ошиб кетган сарф-харажатларни қоплаш учун ишлатилади.

Аввалроқ Финляндия ташқи ишлар вазири Тимо Сойни Европа Иттифоқи давлатларига қочқинлар оқимини тўхтатиш кераклигини айтган эди. Сойни Европа Иттифоқи ҳудуди ташқарисида муҳожирлар учун лагерлар очишга чақирмоқда.