Ихтиёр Наврўзов амалдаги жаҳон чемпиони Саслан Рамановни енгиб Лас-Вегасдаги турнир финалига чиқди

Спорт 11 Сентябрь 2015 2070

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган 2016 йилги Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

10 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ихтиёр Наврўзов ярим финалда эркин кураш бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, россиялик Саслан Рамановни енгиб турнир финалига йўл олди.

65 кг вазн тоифасидаги спортчиларнинг беллашуви 30 сониядаёқ Наврўзовнинг рақибини таслим этиши билан якунланган.

Энди финалда Ихтиёр Наврўзов италиялик Франк Чамизога қарши гиламга чиқади. Чамизо ярим финалда 2014 йилги ЖЧ финалчиси, эронлик Сайёд Муҳаммадни енгган.

Шу тариқа, ушбу икки курашчи ҳам ўз фаолиятида илк бор ЖЧ финалига чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу турнирдаги илк медалини юнон-рум кураши бўйича мусобақада иштирок этган Рустам Ассакалов (кумуш) олиб берганди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 52206 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 107215 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10279 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20763 Ўзбекистон
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:08 27 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:02 31 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 651 Lifestyle
Porsche 911 эгаси уни бошқа рангга бўятиш учун 100 минг доллар сарфлади
09:55 212 Lifestyle
ОАВ Трампнинг куёви ва Роман Абрамович алоқалари ҳақида хабар топди
09:50 1174 Жаҳон
Конгода ер кўчкиси 200 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди
09:30 567 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар