Иркутскда яшовчи Оксана Кошелева 17,2 тонна оғирликка эга трамвай вагонини жойидан қўзғатди, деб хабар бермоқда Flashsiberia нашри.

Маълум қилинишича, Кошелева Россияда вагонни жойидан қўзғата олган биринчи аёл бўлди. Унинг бу ютуғи Россия рекордлар китобига киритиладиган бўлди.
Оксана Кошелева пауэрлифтинг (оғир ванзларни кўтариш бўйича спорт тури) бўйича спорт устаси ҳисобланади.