“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид де Хеа клуб билан янги шартнома имзолашга тайёр турибди, деб хабар бермоқда The Daily Mail.

Испаниялик дарвозабоннинг агенти Жорже Мендеш бугун (10 сентябрь) Луи ван Гал ҳамда клуб раҳбарияти билан шартнома ҳақида келишиб олиш учун ташриф буюрди. Давид де Хеа ҳамда унинг оила аъзолари ҳам маҳаллий соат 15:00да клуб базасига ташриф буюрди.

Ёзги трансфер вақтида “Реал Мадрид” таркибига ўтиш вақтида трансфери амалга ошмай қолган дарвозабонга Эд Вудворд ҳамда Луи ван Гал йиллига 4 миллион фунт маош таклиф қилмоқчи.