Кремль Душанбега кўмак кўрсатишга ваъда берди

Жаҳон 11 Сентябрь 2015 3050

Россия ва Тожикистон президентлари Владимир Путин ҳамда Эмомали Раҳмон 14 сентябрь куни бўлиб ўтадиган шахсий суҳбат жараёнида республикадаги вазиятни барқарорлаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишади. Россия етакчиси ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, Москва Душанбега у ёки бу ёрдамни кўрсатиш ва сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр.

Кремль вакили журналистларни Путиннинг Тожикистон пойтахтига коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти саммитига ташрифидан хабардор қилди. 14 сентябрь куни Путин ва Раҳмон учрашуви режалаштирилган.

“Ўйлайманки, мазкур масала (кўмак кўрсатиш) суҳбат жараёнидаги асосий мавзулардан бўлади. Табиийки, Раҳмон содир бўлган ҳодисалар ва республика раҳбарияти томонидан вазиятни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилган чоралар тўғрисида маълумот беради”, – деди Ушаков. У Тожикистондаги ҳамкасбларининг маълумотига кўра, у ерда “ҳаммаси сокин” эканини қўшимча қилди.

8 сентябрь куни Тожикистон бош прокурори собиқ мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Абдухалим Назарзода ва полковник Жунайдулло Умаровга нисбатан жиноий иш очди. Улар терроризм, давлат тузимини ўзгартириш, экстремистик тузилмалар ташкил этиш ва қўпорувчиликда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 сентябрь куни Душанбе ва пойтахтга туташ Ваҳдат туманида милиция бўлинмаларига уюштирилган ҳужумлар натижасида 4 нафар милиция ходими ва 4 ОМОН жангчиси ҳалок бўлган эди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 84046 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 43086 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49418 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8432 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19402 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 1353 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 1088 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар