“Реал Мадрид” ҳужумчиси Криштиану Роналдуга 2014 йилнинг энг сермаҳсул тўпурари учун бериладиган соврин топширилди, деб хабар бермоқда “Реал Мадрид” расмий сайти.

Аввалроқ IFFHS (Футбол тарихи ва кўрсаткичлари халқаро федерацияси) португалиялик футболчини 2014 йилнинг энг яхши тўпурари деб топган эди.

2014/2015 йилги мавсумда Португалия терма жамоаси сафида 5та, Чемпионлар лигасида 10та, УЕФА Суперкубогида 2та ҳамда Испания чемпионатида 48та гол уришга муваффақ бўлган эди.