LG премиал OLED телевизорлар ишлаб чиқариш сегментидаги инновацияларни ривожлантириш йўлидан бормоқда.
Берлинда ўтаётган IFA 2015 кўргазмасидаги чиқишида LG Electronics (LG) компанияси раҳбарларидан бири компаниянинг йил охиригача OLED телевизорлар харидини жорий йилнинг бошидагидан кўра 5 баробар кўпроқ сотиш ва LG OLED’ни телевизорларнинг янги стандартига айлантириш бўйича режаларини ҳақида гапириб берди.
LGHomeEntertainment компанияси президенти ўринбосари ва бош менежери Брайан Квон OLED телевизорлардан дақиқасига биттадан ортиқ сотиш учун қўлланиладиган 4 маркетинг йўналишлари ҳақида гапириб ўтди. Бу йўналишлардаги иш LG’нинг уйда ҳордиқ чиқариш воситалари бозоридаги етакчи ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади: (1) жаҳон бозоридаги етакчилик, (2) OLED телевизорнинг бозордаги ўрнин ошириш учун кенг миқёсли маркетинг кампанияларини ўтказиш, (3) Smart телевизорлар платформаси сегментида етакчи позицияларни мустаҳкамлаш ҳамда (4) аудио ва видеомаҳсулотлардан кўриладиган даромадни ошириш.

OLED телевизорларнинг моделларини кўпайтириш

Тасвирни қайта ишлаш функциясига (HDR) эга дунёдаги биринчи 4K OLED телевизорни таклиф қиларкан, LG бундан кейинги моделларга ҳам HDR технологиясини жорий қилиб боради. Кутилишича, 4K OLED модель дизайни, корпуснинг энг юпқа қисмида 4. 8 мм қалинлиги билан харидорлар диққатини тортади. LG яқинда OLED телевизорларининг кўплаб янги функцияларга, қизиқарли дизайн ечимларига эга кенг модель диапазонини таклиф эта олади. LG мутасаддиларининг ишонишича, янги OLED моделларининг чиқиши эълон қилиниши билан харидорлар унга янада кўпроқ диққат ажрата бошлайди, бу эса телевизор бозорида ўсишга олиб келади.

Такомиллаштирилган маркетинг кампаниялари

Компания OLED телевизорлари сотилишини ошириш ҳамда OLED экранлар ишлаб чиқариш, дунёнинг энг йирик аэропортларига уларни ўрнатиш бўйича экскурсиялар ўтказиш борасида маркетинг кампанияларига маблағ киритишни режалаштирмоқда. LG OLED телевизорларига етакчи ташкилотлар ва асосий нашрларнинг ижобий муносабати истеъмолчиларга ҳам қизиқ бўлишидан шубҳаланмайди. Яқинда АҚШдаги нашрлардан бири LG OLED телевизорини йилнинг энг яхши телевизори деб атади, 65EG9600 модели эса ValueElectronics маиший техника ва электроника сотувчиси томонидан “Телевизорлар қироли” деб тан олинди.

Smart телевизорлар платформаси сегментида етакчи позицияларни мустаҳкамлаш

LG webOS платформасини кенгайтиришда, Smart телевизорлар учун Netflix ваYouTube сингари ҳамкорларидан кўпроқ контент, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан фильмлар, контент ва янги иловалар тўпламлари таклиф қилишда давом этади. Компания Amazon билан ҳамкорликда webOS 2.0да ишлайдиган телевизорларда контентни HDR форматда узатувчи сервисни ишга туширишни, шунингдек, webOS 2.0 платформасининг бепул функцияларини ўз ичига олувчи webOS 1.0 дастурий янгиланишни чиқаришни режалаштирмоқда.

Аудио ва видео сегментида кўриладиган даромадни ошириш

LG мониторлар, рақамли экранлар ва аудио-видеомаҳсулотлар бўлинмасининг даромадини оширишга интилмоқда. Ультраюпқа экранларга эга рақамли экранлар моделларини тақдим этаркан, компания премиум тоифасидаги экранлар етказиб берувчи сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. У ўзининг томонлар нисбати 21:9 бўлган, 4K ечимни қўллаб-қувватловчи ясси ва қабариқ мониторларни таклиф этишда давом этади. Шунингдек, LG Bluetooth сегментида аудиомаҳсулотлар таклифини кенгайтиради, модел қаторига қабариқ саундбар ва портатив динамиклар қўшади. Уларнинг чиқарилиши ҳақида IFA 2015 бошланишидан бироз олдинроқ айтилган эди.

Реклама хуқуқи асосида.