Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Луи ван Гаал Англия чемпионатининг «Ливерпуль»га қарши учрашуви олдидан жамоасининг мавсум бош совринини қўлга киритиш имконияти ҳақида гапириб ўтди.

«Чемпионлик? Йўқ, тўғрисини айтганда биз иккинчи ёки учинчи ўринни эгаллай олишимиз мумкин. Аммо мен келгуси мавсумда бош совринни қўлга киритишни ҳисобга олиб қўйганман».

«Суонси»га имкониятни бой бериб қўйганимиз жуда аламли бўлди. Бу менинг айбим. Сиз ортиқча хавотир олманг, биз шанба куни «Ливерпуль»ни мағлубиятга учратамиз», – дея таъкидлаб ўтди ван Гаал «МЮ» мухлислари билан бўлиб ўтган учрашув чоғида.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Англия чемпионатининг 4 туридан кейин «МЮ» 7 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 5-поғонасида бормоқда.