Маккада ҳаж пайтида кран қулаши оқибатида 50 дан зиёд зиёратчилар ҳалок бўлди

Жаҳон 11 Сентябрь 2015 22078

Саудия Арабистонида Маккада ҳаж пайтида қурилиш крани қулаши оқибатида камида 52 киши ҳалок бўлди ва 30 киши жароҳат олди. Бундай маълумотларни мамлакат фуқаролик мудофааси вакилига иқтибос келтирган ҳолда “Ал-Арабия” телеканали келтириб ўтди. 

Фожиа ал-Ҳаром масжидида юз берди. Қурбонлардан кўпини ҳаж амалини адо этгани келган зиёратчилар ташкил қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурилиш кранининг ағдарилишига кучли шамоллар сабаб бўлган. Айни пайтда Макка ва қиролликнинг бир қатор шаҳарларида кучли бўрон кузатилмоқда.

Ал-Масжид ал-Ҳаром масжидида ислом динининг бош қадамжоси – Каъба сақланади. 
Саудия Арабистони бу масжидда икки йилдан бери катта миқёсдаги реконструкция ишларини олиб бормоқда.

Ҳаж сафарининг Макка ва Мадинадаги муқаддас қадамжоларда адо этиладиган асосий маросимлари 21-26 сентярбда бўлиб ўтади. Ҳаж зиёрати бу йил 23 сентябрь куни нишонланиши белгиланган мусулмон аҳлининг асосий байрамларидан бири – Ийд Ал-Адҳнинг нишонланиши билан ўз ниҳоясига етади.

Кўпроқ янгиликлар