Москва Литвани полякларга жабр кўрсатишда айблади

Жаҳон 11 Сентябрь 2015 2196

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Литвадаги камсонли миллатлардан бўлган поляклардан хавотирда эканини билдирди.

“Ҳуқуқ ҳимоячилари Литва ҳукумати томонидан кўрилаётган мазкур мамлакатдаги поляк миллий озчилиги режа асосида йўқ қилиш чораларидан хавотирда”, – деди ТИВнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Константин Долгов Твиттер ижтимоий тармоғи орқали.

Долговнинг сўзларига кўра, таълим тўғрисидаги Литва қонуни полякларнинг “литваланиш”га мажбур қилади. Вазирлик позициясига кўра, бу ҳолат “Болтиқбўйи мамлакатида миллий озчиликни ташкил этувчи халқлар ҳуқуқларини таъминлашда қониқарсиз вазият” мавжуд эканини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 3 сентябрь куни Литвадаги поляк мактабларида таълим тизимида тенглик бўлишини талаб қилиб, оммавий иш ташлаш эълон қилинган эди.

Маълумот ўрнида, Литвада поляк тилида сўзлашувчилар аҳолининг 8 фоиздан ортиғини ташкил этиб, 2001 йилги маълумотда улар сони 212 минг нафардан ортиқ экани қайд этилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар