Нью-Йоркда 11 сентябрь теракти қурбонлари хотираси учун 1 дақиқа сукут сақланди

Жаҳон 11 Сентябрь 2015 2133

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 14 йил муқаддам содир этилган теракт қурбонларини хотирлаш маросими ўтказилди. Бу маросим жонли равишда АВС телеканали орқали эфирга узатилган.

Ушбу маросим 2001 йилнинг 11 сентябрида теракт туфайли вайрон бўлган Жаҳон савдо марказининг эгизак бинолари ўрнида бўлиб ўтди.

Маросимда марҳумларнинг яқинлари (марҳумларнинг суратларини кўтарган ҳолда) ва шаҳар аҳолиси вакиллари иштирок этишиб, зиёратгоҳга гуллар қўйишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан роппа-роса 14 йил муқаддам — 2001 йилнинг 11 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 08:46да экстремистлар томонидан олиб қочилган самолётлардан бири Нью-Йорк шаҳридаги Жаҳон савдо марказининг Шимолий минорасига бориб урилган эди.

Шу куни АҚШ мудофаа вазирлигининг қароргоҳи ҳам террорчиларнинг нишонларидан бирига айланганди.
Қўпорувчилик ҳаракатлари натижасида 2974 киши (террорчилардан ташқари) ҳалок бўлган, 24 нафари бедарак йўқолган.

Ушбу фожиада АҚШ ва яна 91 та мамлакат фуқаролари ҳалок бўлган.

Ҳодиса талофатлари тасвирланган суратларни ушбу линк орқали томоша қилиш мумкин.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33340 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13201 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87841 Ўзбекистон
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 6 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 275 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 372 Спорт
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1483 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2667 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
21:40 11195 Маданият
Кўпроқ янгиликлар