ОАВ: генерал Назарзода Ромит дарасидаги ҳарбий амалиёт чоғида ўлдирилди

Жаҳон 11 Сентябрь 2015 16518

Тожикистонда 4 сентябрь куни давлат тўнтариши амалга оширишга ҳаракат қилган, мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал Абдухалим Назарзода Ромит дарасида ўтказилган ҳарбий операция натижасида йўқ қилинган. Бу ҳақда "Азия Плюс" ахборот агентлига асосланган ҳолда ТАСС нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, яқин вақт ичида бу ҳақида Тожикистон ҳукумати томонидан расман маълум қилинади.

Ҳозирча, Тожикистон ИИБ ва миллий хавфсизлик қўмитаси бу хабарга муносабат билдирмаган.

Эслатиб ўтамиз, 4 сентябрь куни генерал-майор Абдухалим Назарзода ўз тарафдорлари билан Ваҳдат туманидаги милиция бўлими ва Мудофаа вазирлигининг бошқармаси биноларидан бирига ҳужум уюштириб, Душанбедан 40 км масофадаги Ромит дарасига яширинганди.

Шундан сўнг, Тожикистон бош прокуратураси исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзодани давлатга хиёнат қилганликда ва террорчиликда айблади. Унинг тарафдори полковник Жунайдулло Умаров ҳам шундай айбловлар қўйилган.

Исёнчининг тарафдорлари сифатида қўлга олинганлар сони 72 нафарни ташкил этган.

Қайд этиш керакки, бу воқеалар Тожикистон мустақиллигининг 24 йиллиги нишонланиши арафасида рўй берди.

Кўпроқ янгиликлар