Жанубий Корея суди АҚШ элчиси Марк Липпертга ҳужум қилган Сеул фуқаросини 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар бермоқда France Presse.

Липпертга 2015 йилнинг 5 март куни ҳужум уюштирилган эди. Полиция маълумотларига кўра, устара билан қуролланган Ким Ги Чжон исмли корейс фуқароси қирол Сежонг номидаги маданият марказида маъруза қилишга келган америкалик дипломатга бир неча бор жароҳат етказган

Айбловчилар томони фикрига кўра, Ким Ги Чжон Америка элчисига ҳужум уюштириш борасидаги қўлланмаларни Пхеньяндан олган. Айбдорнинг ўзи буни кескин рад этган. КХДР эса ҳодиса содир бўлган ўша куннинг ўзидаёқ ҳодисага алоқадор эмаслигини маълум қилган эди.

Касалхонада шифокорлар Липпертда бешта, шу жумладан, чап юзидаги узунлиги 11, чуқурлиги 3 сантиметр бўлган жароҳатни санашган. Жароҳатлар дипломатнинг чап қўли ва бармоқларида ҳам бор эди. Жарроҳлик амалиёти чоғида шифокорлар 80дан зиёд чоклар тикишди.

2010 йил июль ойида урушга қарши “Уримадан” фуқаролик ташкилоти аъзоси бўлган Ким Ги Чжон япон элчиси Тосинори Сигэиэга ғишт парчасини улоқтирган эди.