АҚШ президенти Барак Обама Давлат департаментининг Россиядан Сурияга Греция ва Болгария ҳаво ҳудуди орқали учаётган самолётларнинг йўлини тўсиш бўйича келишилмай амалга оширган чора-тадбирларидан норозилигини айтди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Келажакда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун Обама миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиларига муросали ҳаракат режасини ишлаб чиқишга кўрсатма берди.
Ўз навбатида, Оқ Уйдаги миллий хавфсизлик кенгаши аъзолари бу борада ягона қарорга кела олмаяпти:

айримлар Сурия масаласида Россия билан қарама-қаршиликни давом эттириш тарафдори бўлса, бошқалар ИШИДга қарши курашда Москванинг ёрдамидан фойдаланишга чақирмоқда.