Одил Аҳмедов: "Менга Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг тезкор голни урганимни айтишди"

Спорт 11 Сентябрь 2015 3949

“Краснодар” ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоасининг 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш учрашувида Филиппинга қарши кечган баҳснинг илк дақиқасида киритган тезкор голига изоҳ берди.

“Мен бундай вақтда голни биринчи маротаба урдим. Биз илк сониялардан бошлаб рақибга юқори прессинг қилдик. Рақиб майдонида тўпни улардан олиб қўйдик, сўнгра тўпни мен қабул қилиб олдим ва зарба беришга қарор қилдим. Дарвозабон буни кутмагани сабабли биз ҳисобда олдинга ўтиб олдик. Учрашувдан сўнг менга Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг тезкор голни урганимни айтишди”, – деди Одил Аҳмедов.

Шунингдек, футболчи ўзининг терма жамоа сардори бўлганлигига изоҳ берди.

“Аввал мен иккинчи сардор эдим. Бироқ яқинда терма жамоамиз янги мураббий қўл остида ишлай бошлади ва у жамоа сардори сайловини ўтказишга қарор қилди. Йигитлар менга овоз бериб, менга нисбатан ишонч билдиришди. Энди уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан”, – Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар