ЎФФ ҳакамлар департаменти ОФК томонидан Осиёда етакчилардан бири сифатида эътироф этилди

Спорт 11 Сентябрь 2015 1135

2015 йилнинг август ойида Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан миллий терма жамоалар мураббийлари биринчи анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берган.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам ташкилотчилар томонидан ушбу семинарларга таклиф этилди. У миллий терма жамоалар мураббийларига ўзининг йирик халқаро мусобақаларда орттирган тажрибаси ҳақида сўзлаб, иштирокчилар учун фойдали маълумотлар билан ўртоқлашди. Эрматовнинг ушбу конференцияда иштироки учун Осиё Футбол Конфедерацияси Ўзбекистон Футбол Федерациясига миннатдорчилик хати юборди.

«Биз Малайзия пойтахти — Куала-Лумпур шаҳрида яқинда ташкил этган тадбиримиздаги иштироки учун жаноб Равшан Эрматовга ўзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Жаноб Эрматов иштирокидаги фойдали маълумотларга бой бўлган семинар, ўйлаймизки, жуда муваффақиятли ўтди. Иштирокчилар учун ушбу маълумот алмашинуви улкан даражада манфаатли бўлди. Биз Осиё қитъасида футболнинг ривожланиши йўлида келажакда ҳам ҳамкорликни давом эттиришни мақсад қилганмиз», — дейилади ОФК томонидан юборилган хатда.

Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФК томонидан Осиёда ҳакамларни етказиб бериш ва ҳакамликнинг ривожлантириш ишларида етакчилардан бири сифатида эътироф этилади. Август ойида бўлиб ўтган ҳакамлик борасидаги саволлар юзасидан ОФК томонидан ташкил этилган мажлисга ЎФФ ҳакамлар департаменти бошлиғи Ноил Лутфуллин таклиф этилишида ҳам шундай эътироф яна бир бор таъкидланган эди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар