«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Европа авиация хавфсизлиги агентлигидан (EASA) Европа Иттифоқи ҳудудига парвоз қилиш учун махсус рухсатномани қўлга киритди.

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур рухсатнома 2014 йилнинг 26 майида ЕИ томонидан тасдиқланган Европа Иттифоқи давлатларига амалга ошириладиган парвозлар хавфсизликни текшириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича янги регламентда қайд қилиб ўтилган.

Қайд этиб ўтиш жоиз, мазкур рухсатномани олиш учун EASAга жўнатилган ҳужжатлар ҳеч қандай қўшимча топшириқларсиз ижобий баҳо олган ва рухсатнома берилган.