Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 октябрь куни Баҳрайнга қарши ўтказиладиган жаҳон чемпионати иккинчи саралаш гуруҳ босқичидан ўрин олган расмий учрашувидан кейин ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Режага кўра, ушбу учрашув 13 октябрь куни БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилади. Ҳозирда бир қатор футбол федерациялари билан музокара олиб бориляпти. Эҳтимолий рақиблар орасида Тунис, Камерун, Ҳиндистон, Янги Зеландия каби терма жамоалар бор. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар қилган.

Баҳрайн билан ўйин 8 октябрь санасига белгиланган. Ҳозирча миллий терма жамоамиз гуруҳда 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Шимолий Корея терма жамоаси эса 9 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди.