2015 йилнинг 10 сентябрь куни Варшава шаҳрида Ўзбекистон ва Польша ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 6-раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Польша делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Конрад Павлик бошчилик қилган.

Учрашувда давлатлараро сермаҳсул ҳамкорлик ҳозирги кунда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда қарийб 50та икки томонлама ҳужжатларни ўз ичига олган мустаҳкам шартнома-ҳуқуқий асосга ҳамда ҳамкорликнинг мавжуд қўшма механизмларига асосланганлиги таъкидланди.

Музокаралар давомида турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни, жумладан Ўзбекистон ва Польша ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни, бизнес-делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ҳамда икки давлат инвеститиция салоҳиятларига бағишланган форум ва тақдимотлар ўтказишни янада қўллаб-қувватлашга иккит томон ҳам тайёр эканлиги билдирилди.

Маслаҳатлашувлар давомида Ўзбекистон-Польша кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунлари кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Польша Республикаси ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисидаги битимни имзолаш маросими ўтказилди.